Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этмоқда (фото)

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этмоқда (фото)

Фото: «Sputnik.kg»

Кеча, 2 сентябр куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳридаги отчопарда Кўчманчиларнинг III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон, Қозоғистон, Татаристон, Туркия давлатларининг президентлари, бир қанча давлатларнинг бош вазир, спорт, маданият вазирлари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» муҳбири хабар бермоқда.

Маросим аввалида Қирғизистон президенти барчани табриклаб, кейинги сафарги кўчманчилар ўйинлари Туркияда ўтишини расман эълон қилди.

Саҳналаштирилган томошаларда 2000 дан ортиқ ижрочилар, уста чавандозлар иштирок этди. Саҳна кўринишлари 3D-технологиялар билан биргаликда катта таассуротлар қолдирадиган томоша яратди. Меҳмонларга инсониятнинг яралиши, унинг замон ва маконлар аро кўчиб юришидан то бугунги тараққиёт ютуқларигача кўрсатилди. Қирғизистонлик адиб Чингиз Айтматов ҳам муносиб хотирланди. Томошалар катта мушакбозлик билан ниҳоясига етди.

Бу йили ўйинларда 66 та давлатдан 1556 нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўйинда катта таркиб билан қатнашмоқда.

Спортчилар кўчманчиларнинг камондан отиш, от чопиш, кўпкари, бургутлар, този итлар билан ов қилиш, олиш (кураш) каби қадимий ўйинлари, шунингдек, арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт турлари, илк бор японча кураш - сумо каби 37 та спорт тури бўйича мусобақаларда беллашишади. Ўйинлар 2 сентябрдан 7 сентябрга қадар давом этади.

Бугун бу шаҳарда туркий тилли давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон Президенти ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг