Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 9 банки онлайн конверсия учун мобиль иловаларни ишга туширди

Ўзбекистоннинг 9 банки онлайн конверсия учун мобиль иловаларни ишга туширди

Фото: «Ҳамкорбанк»

1 апрелдан жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақд кўринишда ечиб олиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳозирда бир нечта тижорат банклари кассалари, валюта айирбошлаш пунктлари ва банкоматлар орқали нақд валютани ечиб олиш учун шароитлар яратилмоқда.

Бундан ташқари, «Миллий банк», «Ҳамкорбанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотекабанк», «Orient Finans Bank», «Агробанк», «Asia Alliance Bank», «Қишлоққурилишбанк» ва «Ипак Йули» банклари томонидан халқаро тўлов карталарида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш имкониятини берадиган мобиль иловалар ишлаб чиқилган. Мазкур иловаларни «Google Play» ва «AppStore»дан юклаб олиш мумкин.

Бошқа банклар томонидан ҳам бундай мобиль иловалар ишга туширилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг