Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Фарғонадаги инвестиция лойиҳалари билан танишди

Президент Фарғонадаги инвестиция лойиҳалари билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент расмий сайтида хабар берилди.

Фарғона вилоятида хорижий сармояларни тўғридан-тўғри жалб қилишга қаратилган инвестициявий хаб ташкил этилмоқда. Хориждаги доимий офислар, биродарлашган шаҳарлар ва юртимиздаги чет эллик ишбилармонлар орқали бу хабга 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу маблағни янги корхоналар очиш ва мавжудларини модернизация қилишга йўналтириб, 2 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, мазкур инвестициявий хаб вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар ва инновацион марказлар билан ҳам ишлайди.

Президентимиз бу тизимни такомиллаштириш, бундай хабларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш, иқтисодий барқарор корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда Фарғона вилоятидаги саноат корхоналарига инвестиция жалб этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг