Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода Президентга гўшт нархини арзонлаштиришнинг муқобил варианти тақдим этилди

Бухорода Президентга гўшт нархини арзонлаштиришнинг муқобил варианти тақдим этилди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоробалиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Бухоробалиқсаноат» томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу халқимиз рационини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга гўшт нархини арзонлаштириш имконини беради.

Қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилади.

Президент Бухорода табиий кўллар кўплиги, уларда балиқ етиштиришни янада кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади. Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг