Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ва Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер сўраган прокурор лавозимидан четлатилди

Путин ва Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер сўраган прокурор лавозимидан четлатилди

Фото: Reuters

Халқаро жиноят суди (ХЖС)га аъзо давлатлар ассамблеяси бош прокурор Карим Хонни лавозимидан четлатди, деб хабар берди Reuters.

Агентлик манбаларига кўра, судга аъзо 125 давлатдан 82 таси Карим Хонни четлатишни қўллаб-қувватлади. Қарор қабул қилиниши учун камида 63 давлатнинг овози талаб этиларди.

Халқаро жиноят суди бош прокурори Карим Хон суд ходималаридан бирига нисбатан узоқ вақт давомида таъқиб ва шилқимликда гумонланиб, июн ойида вазифасидан вақтинча четлатилган эди.

Карим Хон барча айбловларни рад этган, унинг адвокатлари четлатиш қарорини «қонунга зид, адолатсиз ва етарли далиллар билан асосланмаган», дейишганди.

Карим Хон

Карим Хон 2021 йилдан буён Халқаро жиноят суди бош прокурори сифатида ишлаб келган. У Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер сўраб халқаро миқёсда тилга тушганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг