Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Қирғизистоннинг айбловини тан олмади

Қозоғистон Қирғизистоннинг айбловини тан олмади

Фото: «Rg.ru»

Қозоғистоннинг Қирғизистондан импортни чеклаш бўйича хатти-ҳаракатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи битимларини бузмайди, балки товарлар ҳужжатларига мос бўлишига қаратилган. Бу ҳақда Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари в.б. Куат Раҳимов таъкидлади, деб ёзмоқда «REGNUM».

Раҳимов: «Келишувларни бузаётганимиз ҳақидаги даъвога қўшилмайман. Аксинча, кимлардир ўз вазифасини бажармаяпти деган хавотирларимиз бор».

Амалдорнинг қўшимча қилишича, Қирғизистондан товарларни импорт қилишда солиқ тўлаш бўйича муаммолар юзага келяпти. Масалан, айрим моллар Россияга транзит қилиняпти деб кўрсатилсада, аслида Қозоғистон қолмоқда.

Бугун, 5 апрель куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев чегарада оғир юк ташувчи транспорт воситалари кўп вақт ушлаб қолинаётганидан норозилигини билдириб, Қозоғистон ҳукуматидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги келишувларни бажаришни талаб қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг