Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда хорижлик санъаткорларга янги талаблар қўйилмоқда

Қозоғистонда хорижлик санъаткорларга янги талаблар қўйилмоқда

Фото: Shutterstock

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хорижлик санъаткорларнинг чиқишларини назорат қилувчи қонунни имзолади.

Унга кўра, бундан буён хорижлик санъаткорлар ва тадбир ташкилотчилари концерт мазмунини тадбирдан камида 30 иш куни олдин Қозоғистондаги тегишли давлат органлари билан келишиб олишлари шарт.

Агар концерт дастуридан ўрин олган чиқишлар мазмуни миллий тузумга таҳдид солса, порнография ёки гиёҳванд моддаларни тарғиб қилса, тадбир тақиқланиши ёки тўхтатилиши мумкин.

Қозоғистон маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетовнинг таъкидлашича, бу чора мамлакат миллий хавфсизлиги ва маънавиятини ҳимоя қилишга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг