Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ўзбекистонликни ўғирлаб, автомобиль ва 50 бош қўй талаб қилишди

Россияда ўзбекистонликни ўғирлаб, автомобиль ва 50 бош қўй талаб қилишди

Фото: «Uza.uz»

Россиянинг Иркутск шаҳрида ўзбекистонликни ўғирлаб кетиб, уни озод этиш эвазига нархи 2,4 миллион рубль бўлган автомобиль ва 50 та қўй талаб қилишди.

Sputniknews Иркутск вилояти прокуратураси маълумотига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон фуқароси фермер хўжалигини юритиш мақсадида Иркутск вилоятида маъсулияти чекланган жамият ташкил этади. У 45 яшар Иркутскда яшовчи Россия фуқаросини ташкилотнинг ижро этувчи директори этиб тайинлайди.

Оғзаки келишув билан белгиланган иш ҳақини 4 баробар кам олган ижро этувчи директор ўз танишларидан ўзбекистонликни ушлаб, у билан ҳисоб-китоб қилиб олишга ёрдам беришларини сўрайди.

Улар жабрланувчи билан кафеда учрашадилар ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, соғлигига енгил зарар етказишади. Бундан ташқари, жиноятчилар ўзбекистонликка пичоқ ва пистолет билан таҳдид қилиб, ижро этувчи директорга ўзининг автомобили ва фермадаги 50 та қўйни беришларини талаб қилашади.

Ёш йигитлар ўзбекистонликни мажбуран машинага ўтқазиб, унинг уйига боришади. Жабрланувчининг уйидан машина ҳужжатларини олиб кетишади. Шундан сўнг ўз мақсадларига эришган жиноятчилар ўзбекистонликни қўйиб юборишади.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят содир этган шахслар устидан тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноий иш судга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг