Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги оммавий муштлашувда ўзбекистонлик фуқаролар жиддий жабрланди

Россиядаги оммавий муштлашувда ўзбекистонлик фуқаролар жиддий жабрланди

Фото: «Media.az»

Ўзбекистон бош консулхонасининг хабар беришича, 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги кафеда оммавий муштлашув юз берган, натижада Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси пичоқланган:

- Паҳлавон Бахтиёрович Зиёев (1987 йил 15 октябрда туғилган);
- Шахриёр Бахтиёрович Зиёев (1986 йил 3 сентябрда туғилган);
- Анвар Аҳрорович Зиёев (1987 йил 7 июлда туғилган);
- Абдуазиз Мажидович Маҳмудов (1995 йил 16 июлда туғилган).

П.Зиёев ва Ш.Зиёев Санкт-Петербургдаги И.Жанелидзе номидаги илмий-тадқиқот институтидаги касалхонага ётқизилган ва улар жарроҳлик блокида қолмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1111-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати этказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг