Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияликлар қайси давлатда яшашни исташини айтишди

Россияликлар қайси давлатда яшашни исташини айтишди

Фото: «Gazeta.ru»

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) россияликларнинг эмиграция кайфиятини ўрганиш мақсадида тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» сайти хабар бермоқда.

Олинган маълумотларга кўра, респондентларнинг аксарияти (88 фоизи) Россия ҳудудидан бошқа давлатга чиқиб кетишни тасаввурига ҳам сиғдиролмайди. 10 фоизи эса бошқа давлатга бориш истагини билдирган. Бундай хоҳиш кўпроқ ёшлар – 18-24 ёшлилар (31 фоиз) ўртасида кузатилган.

Шунингдек, сўнгги икки-уч йил мобайнида сафарга чиққан кишилар (19-20 фоиз) чет элни орзу қилишар экан.

Сўнгги икки йилда хорижга кетишни истайдиганлар сони жорий йилда ўтган йилга нисбатан 17 фоиздан 10 фоизга пасайган.

Сўровда қатнашганларнинг 18 фоизи сўнгги пайтларда чет элга  сафарга чиққан кишилардир.

Германия ҳануз чет элда яшаш учун энг жозибадор давлат сифатида ўз мавқеини сақлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг