Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик»

Шавкат Мирзиёев: «Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик»

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманига ташриф буюриб, «Даромад бахт омад» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган иссиқхона билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

— Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик, — деди Президент. — Туманнинг зах, тошлоқ ерларига гидропоника жуда мос. Бундай иссиқхоналарни кенгайтириш, нима бозорбоп бўлса, шуни экиш керак. Бу йўналишни ривожлантириш учун мутахассислар тайёрлаш зарур.

Маълумот учун, гидропоника усулидаги мазкур иссиқхонада йилига 1 минг 800 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг