Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 19 январь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Эслатиб ўтиш керак, Президент 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишган ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди.

Маълумот учун: Сурхондарё вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил топган. Аҳолиси сони 2 миллион 500 минг. Умумий ер майдони 20,1 минг квадрат километр. Вилоятда 280,8 минг гектар экин майдони мавжуд. Шундан суғориладиган ерлар – 240,9 минг гектар. Вилоят маркази – Термиз шаҳри. Вилоятдаги 13 та туманнинг ҳар бири ўзига хос салоҳиятга эга. 24 йирик саноат корхонаси, 60 қўшма корхона, 11 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг