Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стромболи вулқони портлади (видео)

Стромболи вулқони портлади (видео)

Фото: «Twitter.com»

Бугун, яъни 16 ноябрь куни фаол Стромболи вулқонидаги кратерлардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Италиянинг «Il Mattino» газетаси хабар берди.

Вулқон Сицилия шимолидаги Тиррен денгизидаги Стромболи оролида жойлашган. Нашрнинг маълум қилишича, у 100 м баландликка улоқтирган кул одамлар яшайдиган ҳудудларни қоплаган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Стромболи вулқони учта кратердан иборат. 2019 йил июлда вулқон отилиши натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши енгил жароҳатланган. Унинг охирги йирик фаоллиги 2009 йилда қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг