Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судлардаги бошқарув ходимлари сонига ўзгартиришлар киритилди

Судлардаги бошқарув ходимлари сонига ўзгартиришлар киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг 2018 йил 19 июлдаги Фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ўзгартиришлар асосан судлардаги бошқарув ходимлари сонига алоқадор бўлиб, шунингдек туман (шаҳар) маъмурий судларининг намунавий тузилмаси янгиланган.

Хусусан, эндиликда туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимлари сони 2-6 бирликни (олдин - 2-4 бирлик), судьялар сони 1-3 тани (олдин – 1-2 та) ташкил этади.

Шунингдек, туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 440 (олдин - 408) бирлик, шундан судьялар сони - 220 тани (олдин - 204 та) ташкил этиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг