Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов Фонди ўтказган танлов ғолиблари тақдирланди

Ислом Каримов Фонди ўтказган танлов ғолиблари тақдирланди

Фото: «Fondkarimov.uz»

Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур иншолар танлови 22 январдан 22 февралга қадар ўтказилиб, унда республикамизнинг 74 та олий ўқув юртидан 485 нафар талаба иштирок этди.

Ғолибларга совғаларни Фонд Васийлик Кенгаши аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Фонд бошқаруви раиси Ботир Убайдуллаев топширди. 

I ўринни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг V босқич талабаси Акромов Отабек қўлга киритди. У 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган «Apple MacBook Air 13 8/256 GB» ноутбуки совриндори бўлди.

Фото: «Fondkarimov.uz»

II ўринни Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг V босқич талабаси Шорустамова Малика эгаллаб, 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган «Apple iРad Pro 10.5 4G 256 GB» планшети соҳиби бўлди.

III ўрин Тошкент давлат юридик университетининг IV босқич талабаси Тошканов Нурбекка насиб этди. У 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган «iPhone 8 64 GB» смартфони эгасига айланди.

Фото: «Fondkarimov.uz»

Ижодий ишлари юқори балл тўплаган 7 нафар иштирокчига рағбатлантирувчи совғалар, яъни Фонд логотипи туширилган «Kindle» букридерлари тақдим этилди.

Шунингдек, танловнинг яна 10 нафар иштирокчиси энг кам иш ҳақининг 5 баробар миқдорига тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг