Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танловимизда ким қандай натижа кўрсатмоқда? (инфографика)

Танловимизда ким қандай натижа кўрсатмоқда? (инфографика)

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бешта йўналиш бўйича ўтказилаётган танлов ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Буни таҳририятимизга бўлаётган тинимсиз мурожаатлар, қўнғироқлар, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга йўлланаётган саволлардан ҳам билиш мумкин.

«Xabar.uz» — янги лойиҳа. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказаётган ушбу тадбир эса бизнинг илк танловимиз. Шу боис иш жараёнида айрим камчиликлар, тушунмовчиликлар бўлиб турибди. Бундай вазиятда бизни тўғри тушунишингизни сўраб қоламиз. Зеро, жараён ушбу танловни ташкил этиш тўғрисидаги низом талаблари доирасида ўтказилмоқда, ходимларимиз танловнинг адолатли ва холис ўтиши учун кечаю кундуз меҳнат қилишаяпти.

Танловнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида бугундан эътиборан барча йўналишлар бўйича кунлик натижалар маълум қилиб борилади. 2018 йилнинг 11 январи соат 17:00 гача бўлган натижалар юқоридаги инфографикада акс этган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг