Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Техникум битирувчисини ишга олган ташкилотларга кредит берилади

Техникум битирувчисини ишга олган ташкилотларга кредит берилади

Иллюстратив фото

Ҳукумат қарори билан «Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
 
Ушбу Низом давлат техникумлари билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартибини белгилайди.
 
Қуйидаги талабларга жавоб берган ташкилотлар кредит олиш ҳуқуқига эга:
 
- техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда дуал таълим бўйича техникум билан амал қилувчи шартнома мавжуд бўлиши;
 
- дуал таълим доирасида ўқувчилар учун иш жойлари ва ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилган бўлиши;
 
- дуал таълим доирасида ўқувчиларга ташкилотнинг малакали мутахассисларини “устоз” сифатида бириктирган бўлиши;
 
- дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчилар билан муддатли меҳнат шартномалари тузилган бўлиши ҳамда иш ҳақи тўлаши;
 
- жорий йилда техникум битирувчисини ташкилотдаги вакант иш ўрнига меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилган бўлиши.
 
Ташкилотлар дуал таълим дастури доирасида кредит олиш учун тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тақдим этади:

  • кредитни олиш тўғрисидаги ариза;
  • ариза берувчи (ташкилот)ларнинг амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлари;
  • техникум ва ташкилот ўртасидаги ҳамда ташкилот ва ўқувчи ўртасидаги дуал таълим бўйича шартнома нусхалари;
  • дуал таълим дастури ва дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчилар рўйхати;
  • ташкилот томонидан кредитдан фойдаланиш режаси;
  • ташкилотнинг солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот.

Ташкилотнинг кредит ажратиш бўйича тақдим этган барча ҳужжатлари кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига мувофиқ келган тақдирда, тижорат банки 3 иш кунида бу ҳақда ташкилотга хабар беради, шартнома тузади  ҳамда унинг ҳисобварағига кредитни ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг