Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда “Абай ва ўзбек адабиёти” номли экспозиция очилди

Тошкентда “Абай ва ўзбек адабиёти” номли экспозиция очилди

Фото: Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 мартдаги “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Абай ва ўзбек адабиёти» деб номланган доимий экспозиция ташкил қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати расмий «Telegram» каналида хабар берилган.

Доимий экспозиция буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, халқлар дўстлигининг оташин куйчиси Абай Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари тарихига оид маълумотларни ўзида мужассамлаган.

Экспозициянинг очилишига бағишланган тантанали маросимда Қозоғистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Утембаев Ерик Милтиқбаевич, юртимиздаги Қозоқ миллий маданий маркази раиси Усенов Серик Назарович, университет фахрийлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг