Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент кўчаларидан бирида транспорт воситалари ҳаракати бир суткага чекланади

Тошкент кўчаларидан бирида транспорт воситалари ҳаракати бир суткага чекланади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

30 июнь куни 16.00 да Тошкент шаҳрида Ёшлар куни доирасида «Ёшлар-картинг» оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақа шаҳар пойгаси шаклида, 1,5 кмга яқин масофада бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, А.Темур шох кўчасининг А.Темур ҳиёбони айланма йўлидаги қисми тўлиқ, шунингдек, А.Темур шох кўчасининг А.Темур ҳиёбонидан Истиқлол кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати 29 июнь куни соат 21.00дан 30 июнь куни соат 21.00 гача чекланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг