Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида «оғу» сақлаб келаётган хонадонлар аниқланди

Тошкент вилоятида «оғу» сақлаб келаётган хонадонлар аниқланди

Фото: «Astrakhanfm.ru»

Тошкент вилояти ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1976 й.т. фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда хонадон айвонида турган музлатгичнинг ичида вазни 451,1 г «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи, 1966 й.т. Х.О.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ҳовлида жойлашган тандирнинг ёнида вазни 26,5 г «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан Х.О. га нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг