Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 12 килограмм симобни 12 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда 12 килограмм симобни 12 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Давлат божхона қўмитаси, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкентнинг Чилонзор ва Сергели туманларида ўтказилган тезкор тадбир давомида симобни пуллашга уринган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Хусусан, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Б.А. фуқаро А.Ш.га 12 килограмм симобни 12 минг АҚШ долларга пуллашга келишиб, шундан 7000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Сергели туманида фуқаро Р.Т. томонидан шартли харидорга 5 килограмм симобни 5000 АҚШ долларига ноқонуний тарзда сотиш режаси ҳам тўхтатилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг