Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўқитувчи ўз ўқувчисининг қариндоши томонидан пичоқланди

Тошкентда ўқитувчи ўз ўқувчисининг қариндоши томонидан пичоқланди

Иллюстратив сурат.

Фото: «big-rostov.ru»

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ўз ўқувчисининг қариндоши томонидан пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Суриштирув натижасида бу маълумотларни «Хabar.uz» манбаси ҳам тасдиқлади.

Маълум бўлишича, пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган 48-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси 17 май куни дарсларга мунтазам қатнашмаган ўқувчисига танбеҳ берган ва дарсдан четлаштирган. Бунга чидай олмаган ўқувчи ўз онасини чақиради. Онаси билан бирга боланинг тоғаси ҳам мактабга етиб келган ва мактаб раҳбарияти кўз ўнгида жанжал бошланган.

Жанжал жараёнида ўқувчининг онаси ўқитувчининг юзларига жароҳат етказган, жаҳл отига минган тоға эса устознинг қорнига пичоқ уради. Шундан сўнг оғир жароҳат олган ўқитувчи ҳамкасблари томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган ва мураккаб муолажалар натижасида ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозир беморнинг аҳволи яхшиланмоқда.

Гумондор ҳибсга олинган, тергов жараёни давом этмоқда. «Хabar.uz» воқеалар ривожини кузатиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг