Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ҳалокат рўй берди: 19 киши заҳарланди, улардан бири ҳалок бўлди

Тошкентда ҳалокат рўй берди: 19 киши заҳарланди, улардан бири ҳалок бўлди

Фото: «fvv.uz»

Тошкент шаҳрида Хлор контейнерида содир бўлган ёрилиш натижасида жами 19 киши жабр кўрди, улардан бири воқеа жойининг ўзида вафот этди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 14 июль куни соат 02:30 да Бектемир тумани «Олтин топган» МФЙ, саноат ҳудудида жойлашган «БЛУ МАРМАР» корхонаси ҳудудида хлор билан ишлаш жараёнида хлор моддаси контейнерида ёрилиш содир бўлган.

Фото: «fvv.uz»

Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди. 18 нафар киши эса хлор моддасидан заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига жойлаштирилди.

Шифохонага ётқизилган 13 нафар ёлланма ишчиларнинг соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли 2018 йилнинг 14 июль куни соат 10:30да уйларига рухсат берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг