Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи СИ тизими иш бошлади

Тошкентда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи СИ тизими иш бошлади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи SI Davomat тизимини жорий этиш бошланди. Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси ёрдамида ўқувчиларнинг дарсларда иштирокини қайд этади.

Айни пайтда тизим Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу мактабларга жами 446 та смарт камера ўрнатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Тажриба натижаларига кўра, тизимни пойтахтдаги бошқа умумтаълим мактабларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тизимнинг ишлаш механизмлари 17 сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида муҳокама қилинди. Ўқувчи узрли сабабсиз дарс қолдирган тақдирда, унинг ота-онасига SMS-хабарнома юборилади. Бу ҳақдаги маълумот автоматик равишда мактаб директори, профилактика инспектори, Миллий гвардия ходими ва маҳалла вакилларига ҳам етказилади.

SI Davomat тизими ERP Maktab ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграция қилинган. Қайд этилишича, бу касаллиги сабабли дарсга келмаган ўқувчиларни узрли сабабсиз дарс қолдирганлардан ажратиш имконини беради. Тизим маълумотлари асосида мактабларни давомат кўрсаткичларига қараб «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг