Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тоштурма»дан қочиб кетган қотил Қирғизистонда ушланди

«Тоштурма»дан қочиб кетган қотил Қирғизистонда ушланди

2016 йилда қотиллик ва зўрлаганлик учун қамалган Ўзбекистон фуқароси турмадан қочиб кетганди. У Қирғизистоннинг Боткен вилоятида ушланган.

Бу шахс вилоятнинг Қизил Қия шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Аниқланишича, қўлга олинган эркак қидирувда бўлгани учун Қирғизистонда бошқа исм билан яшаган. 2010 йилда Тошкентда суд уни зўрлаш, қотиллик ва талончилик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилганди.

Бироқ жиноятчи 2016 йилда қамоқхонадан қочиб кетган ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, Қирғизистоннинг Боткен вилоятига кетган. Бу ерда у ўзига янги таржимаи ҳол ўйлаб топган, исмини ўзгартирган, уйланиб яшай бошлаган.

Қайд этилишича, бу шахс Қирғизистонда ҳам жиноий ҳаракатларини давом эттирган. У Қизил Қия ва Қадамжой шаҳарлари аҳолисидан жами 300 минг сом (4,3 минг доллар) миқдорида пулни алдов йўли билан ундирган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш моддаси бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.

Қочоқнинг ҳибсга олиниши ҳақида Ўзбекистон томони хабардор қилинган-қилинмагани ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг