Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп яна бир давлатга уруш очмоқчи

Трамп яна бир давлатга уруш очмоқчи

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасида Ҳўрмуз бўғози юзасидан музокараларга халал берса, Ўмон султонлигига қарши уруш очиш билан таҳдид қилди.  

“Агар Ўмон музокараларга халақит қилса, унинг танобини тортиб қўямиз”, – деган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

17 август куни АҚШ ва Эрон ўртасида июнь ойида имзоланган ўзаро тушуниш меморандумининг амал қилиш муддат тугади.  

Айни пайтда Эрон ва Ўмон расмийлари стратегик аҳамиятга эга Ҳўрмуз бўғозини биргаликда назорат қилиш имконини муҳокама қилмоқда.  

Эрон ташқи ишлар вазирлигига кўра, Теҳрон ва Масқат ўртасида бўғоздаги навигация йўналишлари харитаси борасида ўзаро тушунишга эришилган.

“Ҳўрмуз бўғози ҳудудида биз, минтақа ва бутун дунё учун беқарорликни келтириб чиқаришди.  Бу жуда мураккаб масала. Икки соҳилбўйи давлат (Эрон ва Ўмон) суверенитети ва суверен ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу сув йўли орқали тижорий кемаларнинг дахлсиз ҳаракатини таъминлашга қаратилган механизм шакллантирилмоқда”, – деган Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақоий.

Икки қўшни давлатнинг бўғозни назорат қилишга уриниши АҚШга хуш келмаётир. Трампнинг ўзи Ҳўрмуз бўғозини АҚШ назорат қилаётгани ҳақида баёнот берган. Эрон расмийлари бу даъвони рад этмоқда.  

Трампнинг агрессив баёнотлари АҚШ Демократик партияси вакилларини дарғазаб қилмоқда. Жумладан, сенатор-демократ Тим Кейн ёзги таътилдан кейин Конгресснинг юқори палатасига президентнинг қонунчилик идораси рухсатисиз Ўмонга зарба беришини ман этувчи қонун лойиҳаси киритилишини айтган.

“Унинг таҳдидлари АҚШ билан мустаҳкам дипломатик алоқаларга ва эркин савдо тўғрисидаги битимга эга Ўмондаги захираларимизни йўққа чиқаради”, – дея президентлик “ваколатларидан маст бўлиб қолган” Трампни танқид қилган сенатор Тим Кейн.

АҚШ ва Исроил жорий йил 28 февраль куни Эронга қарши кенг кўламли уруш очгани ортидан Теҳрон ҳукумати дунё нефть ва газининг салмоқли қисми ташиладиган, стратегик аҳамиятга молик Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди.

Бунинг ортидан бутун дунёда, жумладан, АҚШда энергия манбалари нархи ошди. Теҳрон Ҳўрмуз бўғози блокадасидан Трампга босим ўтказиш мақсадида фойдаланмоқда.

Иқтисодий таҳлилларга кўра, агар Ҳўрмуз бўғози август ойигача ёпиқ қолса, бу 2008 йилдаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кўламига яқин иқтисодий пасайиш хавфини оширади.

Axios нашрининг ёзишича, Трамп маъмурияти Эрон билан Ҳўрмуз бўғози атрофида юзага келган кескинлик узоқ давом этиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда. Вазиятнинг қанча давом этиши Теҳроннинг кейинги ҳаракатларига боғлиқ.

Аввалроқ Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатланувчи кемалардан 20 фоизлик йиғим ундириш ташаббусини илгари сурган Трамп Яқин Шарқ давлатлари билан музокаралардан сўнг бу режадан воз кечганди.

Дарвоқе, жорий йил июн ойида Ўмон ҳукумати Европа давлатларини келажакда Ҳўрмуз бўғози орқали кема қатнови учун тўлов жорий қилиниши мумкинлигидан огоҳлантиргани маълум. Эҳтимолий тўловлар кемаларнинг бўғоз орқали ўтиши учун эмас, балки навигация хизмати, денгиз хавфсизлигини таъминлаш ва ифлосланишни бартараф этиш каби хизматлар учун жорий этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг