Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашди

Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашди

Фото:«AFP»

АҚШ президенти Доналд Трампнинг хусусий лайнери Нью-Йоркдаги Ла-Гуардия аэропортида бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда РИА «Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса «Bombardier Global Express» икки моторли самолёти тўхташ жойига кетаётганида содир бўлган. У Трамп сайловолди кампанияси чоғида парвоз қилган «Boeing 757» самолётининг қанотига тегиб ўтган. «Bombardier Global Express»нинг бортида уч нафар экипаж аъзоси бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

«Trump Organization» ҳодисани тасдиқлаб, бу пайтда самолёт тўхташ жойида бўлганини маълум қилди.

Ҳодиса аэропортнинг иш тарзига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Самолётларнинг қай даражада зарар кўргани маълум қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг