Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистонда 153 киши давлат ҳисобидан ҳажга боради

Туркманистонда 153 киши давлат ҳисобидан ҳажга боради

Фото: «turkmenportal.com»

Бу йил Туркманистондан 153 киши давлат ҳисобидан ҳаж ибодатларини адо этиб келади. Бу ҳақда Туркманистоннинг «Нейтральный Туркменистан» газетаси хабар берди.

Бу ҳақдаги ҳужжатни Туркманистон президенти Гурбангулу Бердимуҳаммедов имзолаган.

«Türkmenhowaýollary» (Туркманистон ҳаво йўллари) ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан 153 кишини «Боинг 737-800» русумли самолёт орқали ҳажга олиб бориб келади.

Президент имзолаган ҳужжатга асосан, туркман зиёратчилари муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадинани шу йил 5–27 август кунлари зиёрат қилишади.

Бу гуруҳ давлат кўмагида ҳаж ибодатларини амалга оширади. Қолганлар эса сафарни ўз ҳисобларидан адо этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг