Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қотил қўшни». Тошкент вилоятида рўй берган даҳшатли жиноят тафсилотлари бугун ТВда намойиш этилади (видео)

«Қотил қўшни». Тошкент вилоятида рўй берган даҳшатли жиноят тафсилотлари бугун ТВда намойиш этилади (видео)

Фото: facebook.com/prokuraturauzb

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди 8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабоев умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг «Facebook»даги саҳифасида хабар берилди.

Тергов давомида Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Хонобод» МФЙда яшаган Зоҳид Отабоев турли йилларда 2003 (Ш.М.), 2005 (Ё.У.) ва 2014 (О.С.) йилда туғилган вояга етмаганларни қасддан ўлдириб, уларнинг мурдасини ўз ҳовлисига кўмиб қўйгани аниқланган.

Қотилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «в» бандлари (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда — икки ёки ундан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мудҳиш жиноят тафсилотлари бугун «Ўзбекистон 24» телеканалида соат 18:10да намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг