Украинада автоҳалокат: саккиз киши ҳалок бўлди
Бугун, 17 апрель куни Украинанинг Днепропетровск вилоятида автобус ҳалокати натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 17 киши эса жароҳат олди. Бу ҳақда Украина фавқулодда ҳолатлар хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Икарус» автобуси, «Mercedes Sprinter» таксиси ва «Mazda 6» енгил автомобилининг тўқнашуви туфайли саккиз киши ҳалок бўлди ва ўн етти киши жароҳатланди», — дея маълумот берилган давлат хизмати расмий сайтида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter