Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди

Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ахборот хизмати хабар берди.

«Лицензиат Улуғбек Раҳматуллаев билан тузилган лицензия битими талаб ва шартлари бузилгани сабабли ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан бугун, 27 июндан тугатилганини билдирамиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг