Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ республикамизда сел хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди

ФВВ республикамизда сел хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди

Фото: «fvv.uz»

Ўтган ҳафта давомида Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудлари сел келиши оқибатида жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда бир қанча хабарлар берилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг огоҳлантиришича, сел хавфи ҳамон сақланиб турибди.

«20-22 май кунлари Республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши ҳавфи мавжуд», дейилади вазирлик тарқатган маълумотда.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли эҳтиёт чораларини кўриши ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам»ига мурожаат этиши сўралган.

Республикамизда эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумотида айрим ҳудудларда ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг