Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония янги императори қайси давлат раҳбарини биринчи қабул қилади?

Япония янги императори қайси давлат раҳбарини биринчи қабул қилади?

АҚШ президенти Дональд Трамп 25—28 май кунлари Японияга расмий ташриф буюради ва «Кунчиқар юрт»нинг янги императори Нарухито қабул қилган илк хорижий меҳмон бўлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Трамп «янги Япония»га — отаси Акихито ўрнига 1 майдан Нарухито императорлиги бошланувчи «Рейва» даврида қадам қўяди.

АҚШ раҳбари ташриф давомида Япония бош вазири Синдзо Абэ билан музокаралар ўтказади, сумо жангларини томоша қилиб, японларнинг «Идзумо» эсминецлари билан танишади.

Япония янги императори мартабали меҳмон шарафига зиёфат бериши режалаштирилган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг