Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юнусобод ҳокими қанча пора билан қўлга тушгани маълум бўлди

Юнусобод ҳокими қанча пора билан қўлга тушгани маълум бўлди

Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олиш вақтида қўлга олинди.

«Kun.uz» манбаси ҳокимнинг қўлга олинишига доир янги маълумотларни тақдим этди.

Маълум бўлишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг