Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Регистон майдонида бўлдилар
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлдилар.
Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд кўп асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келганини таъкидлади.
Бугун эса ушбу заминда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда.
«Давлат котибининг юртимизга илк ташрифи айнан Самарқандда ўтаётгани ўзига хос рамзий маънога эга», дея ёзади Саида Мирзиёева.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter