Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биродар Абдураимов ва Игорь Шквиринга орден берилди

Биродар Абдураимов ва Игорь Шквиринга орден берилди

Юртимиз футболининг афсоналаридан бири, кўплаб футболчиларнинг устози Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олмоқда.

Шу муносабат билан Биродар Абдураимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан, шунингдек, яқинда 60 йиллик юбилейини нишонлаган Игорь Шквирин «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Давлат мукофотларини ЎФА президенти Абдусалом Азизов ўз эгаларига топширди.

Биродар Абдураимовга МОҚнинг эсдалик медали ҳам топширилди.

Маълумот учун, Биродар Ҳасанович Абдураимов 1943 йил 14 май куни таваллуд топган. Қизиқарли томони, у дастлаб эркин кураш билан шуғулланиб, ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Кейинчалик мураббийлари унда футболдаги иқтидорини пайқаб, «миллионлар ўйини»га жалб қилишади. Фаолияти давомида «Пахтакор», «Янгиер», «Спартак» Москва, ЦСКА каби жамоаларда ўйнаб, 100 дан ортиқ голга муаллифлик қилди. Бунинг эвазига Собиқ Иттифоқ чемпионатларида 100 дан ошиқ гол урган футболчилар кира оладиган Григорий Федотов клубига аъзо бўлган. 1968 йили 22 гол билан Собиқ Иттифоқ чемпионатининг энг яхши тўпурари сифатида қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг