Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футболдаги коррупция. Энди ишга ДХХ ва Бош прокуратура ҳам аралашади

Футболдаги коррупция. Энди ишга ДХХ ва Бош прокуратура ҳам аралашади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қилаётган, қонунда, регламентларда белгилаб қўйилган бандларга риоя этмай, ноқонуний ишларга қўл ураётган шахсларга қарши курашни давом эттиради, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Энди, ташкилотнинг бу каби ишлари махсус инспекция томонидан назорат қилинади.

Қайд этилишича, футбол ривожига тўсқинлик қиладиган таъмагирлик, коррупция, порхўрлик, келишилган ўйинлар, тотализаторлар масаласи ва бошқа шу каби иллатларга қарши кураш аёвсиз бўлади.

Ташкилот ўтган йилдагидан фарқи ўлароқ, энди фақатгина ўз инспекцияси билан чекланиб қолмай, бу каби кирдикорларга қарши курашувчи давлат муассасалари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўяди. Яъни, футбол ривожига тўсқинлик қилаётган шахсларга, гуруҳларга қарши кураш юзасидан ЎФА мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ёрдамига таянишга ҳаракат қилади. 

Махсус инспекция мураббийлар, ҳакамлар, футболчилар, футбол соҳасидаги мансабдор шахсларнинг қонунга зид ишларини назорат қилиб боради. Шунингдек, ЎФА ёки ПФЛда фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ўзи қонунларга зид иш кўраётганлар ҳам жазодан четда қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси тамагирлик устида ушланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг