Ўзбекистон Фарғонада Эронни мағлуб этди
Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасидаги ўртоқлик беллашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон рақиб дарвозасига учта гол урди.
Дастлаб учрашув бошида Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Тезкор голдан сўнг биринчи тайм давомида дарвозалар бошқа ишғол этилмади. Иккинчи бўлим бошида Эрон ҳисобни тенглаштирди. Бироқ Ўзбекистон ҳужумни кучайтирди ва 58-дақиқада Шомуродов пеналтидан гол уриб, жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қўшимча вақтда Ҳусайн Норчаев гол урди ва Ўзбекистоннинг ишончли ғалабасини таъминлади.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Эрон 3:1
Ҳакамлар: Кирилл Левников, Дмитрий Ермаков, Андрей Веретешкин (Россия)
ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев
АВАР: Ислом Азимов
Гол: Элдор Шомуродов 10, 1:0, Рамин Ризоян 49, 1:1, Элдор Шомуродов 58, 2:1, Ҳусайн Норчаев 90+4, 3:1.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter