Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Хитойни ўз уйида мағлубиятга учратди

Ўзбекистон Хитойни ўз уйида мағлубиятга учратди

Фото:«Ufa.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси «China cup-2019» мусобақасида Хитойга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди. Учрашувда ягона голни Элдор Шомуродов 35-дақиқада киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон Хитойдаги халқаро мусобақадаги иштирокини якунлади.

«China cup-2019»

Ўзбекистон - Хитой 1:0

Гол: Э.Шомуродов (35)

Хитой: Ян Жунлинг, Занг Лингпенг, Фу Хуан, Гао Зунйи (Ванг Ганг, 58), Ли Анг, Ву Ши (Пенг Шинли, 67), Тан Лонг, Хи Чао (Хао Жунмин, 58), Занг Хиувей, Донг Хуешенг, Веи Шихао.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов (Достон Ҳамдамов, 70), Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Темурхўжа Абдухолиқов, 72).

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 31.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг