Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳар 25-инсон — талаба

Ўзбекистонда ҳар 25-инсон — талаба

Фото: Xabar.uz

2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1 млн 197,6 минг нафар кўп ёки қарийб 4,6 баробарга ошган.

Талабалар сонининг ўқув йиллари кесимидаги динамикаси:

1991/1992 ўқув йили — 337,4 минг нафар;

1995/1996 ўқув йили — 192,1 минг нафар;

2000/2001 ўқув йили — 183,6 минг нафар;

2005/2006 ўқув йили — 278,7 минг нафар;

2010/2011 ўқув йили — 274,5 минг нафар;

2015/2016 ўқув йили — 264,3 минг нафар;

2020/2021 ўқув йили — 571,5 минг нафар;

2021/2022 ўқув йили — 808,4 минг нафар;

2022/2023 ўқув йили — 1 042,1 минг нафар;

2023/2024 ўқув йили — 1 314,5 минг нафар;

2024/2025 ўқув йили — 1 432,8 минг нафар;

2025/2026 ўқув йили — 1 535,0 минг нафар.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг