Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили бошланди
Бугун Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили бошланди.
Бухоро вилоятида 592 та умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, янги ўқув йилида 1-синфларга 38 минг нафардан зиёд ўқувчилар қабул қилинди. Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, вилоятда мактабгача таълим билан қамров даражаси мамлакат мустақиллиги даврида 22 фоиздан 91 фоизга етказилган. Умумий ўрта таълим мактаблари сони 18 тага, иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар сони эса 16 тага кўпайган. Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йилда вилоятда 236 та мактабга 1 триллион 402 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда. Кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида таълим муассасаларида 32 минг 352 та нги болалар ва ўқувчи ўринлари яратилган.
Мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши 9 фоиздан 46 фоизга етган. Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 16 фоиздан 68 фоизга етган. Ўртача кириши балли 110,8 баллдан иборат.

- Барчаси сиз учун ва сизнинг эртанги кунингиз учун. Ўқишдан, изланишдан тўхтамасангиз, сизнинг билим олишингиз учун зарур бзлган барча шароит ва имкониятларни яратамиз,-деди Бухоро шаҳридаги қатор мактабларда ташкил этилган «Билимлар куни» тадбирларида иштирок этган вилоят ҳокими Ботир Зарипов.
Таълим даргоҳларининг битирувчи синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Илму-маърифат йўлида мардона кураш олиб бориб, жонини фидо қилган маърифатпарвар аждодлар ҳаёти ва фаолияти хусусида сўз юритди.

Ботир Зарипов 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчиларга:
- Бугун мактаб остонасига қадам қўяётган ҳар бир боланинг кўзларидаги қувонч биз,к атталар учун ҳам катта масъулият юклайди. Чунки, фарзандларимизнинг эртанги тақдири, аввало, уларга қандай таълим ва тарбия бераётганимизга боғлиқ. Шу боис, ёш авлодга сифатли билим бериш, уларнинг иқтидори ва қобилиятини рўёбга чиқариш учун барча зарур шароитларни яратишни энг муҳим вазифаларимиздан бири, деб биламиз,-деди.
«Билимлар куни»да ўтган ўқув йилида Халқаро фан олимпиадаларига турли медалларни қўлга киритган 31 нафар ўқувчилар, спорт мусобақларида 422 та олтин ва 127 та кумуш медалларга сазовор бўлган 546 нафар иқтидорли битирувчилар бошланғич синф ўқувчиларига ибрат сифатида кўрсатилди. Шунингдек, янги ўқув йилининг илк кунида биринчи синф ўқувчиларига «Президент совғалари» топширилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter