Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Археологлар қадимги яҳудий ибодатхонасида марихуана қолдиғи топишди

Археологлар қадимги яҳудий ибодатхонасида марихуана қолдиғи топишди

Фото: Reuters

Археологлар томонидан аниқланишича, қадимги яҳудийлар ибодатхонасида марихуанадан фойдаланилган.

Тадқиқотларда аниқланишича, гиёҳванд модда ибодат вақтида тутатиб қўйилган. Исроил ОАВси ушбу ҳолат яҳудийликнинг дастлабки босқичида наркотик моддалардан фойдаланилгани ҳақидаги илк далил эканини хабар қилди.

Олимлар Негев чўлидаги қадимги ибодатхона меҳробидан марихуананинг яхши сақланган қолдиғини топишган. Уларнинг таъкидлашича, топилмага 2700 йил бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг