Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Филиппинда паром ёниб кетди: 5 киши ҳалок бўлди, 87 киши бедарак йўқолган

Филиппинда паром ёниб кетди: 5 киши ҳалок бўлди, 87 киши бедарак йўқолган

Фото: Bild

Филиппин пойтахти Маниладан йўлга чиққан MV June Aster йўловчи ташувчи пароми ҳалокатга учради.

Кеча соат 18:45 лар атрофида Палаван провинциясининг Корон ороли яқинида сузиб кетаётган кемада ёнғин чиққан.

Кема бортида 134 киши — 117 нафар йўловчи ва 17 нафар экипаж аъзоси бўлган. Соҳил хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, камида беш киши ҳалок бўлган, 87 киши бедарак йўқолган. Қутқарувчилар сувдан 42 кишини чиқариб, қирғоққа етказишга муваффақ бўлишди. Йўқолганлар сони ўзгариши мумкин.

Ёнғин паромни бутунлай вайрон қилган. Қутқарув амалиёти кучли тўлқинлар ва оқимлар сабабли қийин кечмоқда: фалокат ҳақида сигнал берилган пайтда кема қирғоқдан тахминан 7,4 км узоқликда бўлган, кейин оқим паромни очиқ денгизга суриб кетган.

Йўловчилар орасида хорижлик сайёҳлар бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг