Нетаняҳу Трампдан Эронга ҳужум қилишни сўради — Axios
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатлашди.
Axios нашрининг хабар беришича, икки етакчи АҚШ-Эрон музокараларининг ҳолати ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши эҳтимолини муҳокама қилишган. Нашр манбаларига кўра, Исроил бош вазири ўз ҳамкасбини Эронни бомбардимон қилишни давом эттиришга ундамоқда.
Трамп ҳозирда музокараларга имконият беришга мойил — бу Нетаняҳуни ташвишга соладиган ёндашув, деб хабар беради нашр манбалари.
Axios’нинг таъкидлашича, АҚШ президенти бир вақтнинг ўзида иккита стратегиявий йўналишни амалга оширмоқда: Эрон билан музокараларни қайта бошлашга ҳаракат қилиш ва бир вақтнинг ўзида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёргарлик кўриш. Нашр хабар беришича, Трамп «Эпик ғазаб» операциясидан олдин ҳам худди шундай йўл тутган.
Ўтган ой Америка оммавий ахборот воситалари АҚШ Эронга қарши «қисқа, аммо шиддатли» ҳарбий операцияга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар беришган. CNN хабарига кўра, Яқин Шарқдаги АҚШ кучлари «буйруқни олганидан кейин 96 соат ичида» Эронга қарши «потенциал йирик» операцияларни бошлашга тайёр бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter