Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам учун масъул генерални ишдан олди

Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам учун масъул генерални ишдан олди

Фото: Haqqin

Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштирувчи юқори лавозимли ҳарбийни муддатидан олдин вазифасидан четлатди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, гап 5-армия корпуси қўмондони генерал-лейтенант Чарлз Констанца ҳақида кетмоқда. Унинг Полшадаги ҳарбий контингентда хизмати тугашига атиги икки ой қолган эди. Мазкур тузилма Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштиради ҳамда НАТОнинг шарқий қанотидаги қўшинларни бошқаради.

Чарлз Констанцанинг вазифасидан четлатилиши сабаблари маълум қилинмаган.

Костанцанинг ўрнини генерал-майор Томас Фелти эгаллади — унинг номзоди АҚШ Сенати томонидан тасдиқланган бўлиб, октябр ойидан ушбу вазифани бажаришга киришиши режалаштирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг