Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп ва Ким Чен Ин нималарни келишиб олишди?

Трамп ва Ким Чен Ин нималарни келишиб олишди?

Фото:«ABC»

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида Сингапурда бўлиб ўтган учрашувда қандай ҳужжатлар имзолангани аниқ бўлди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Иккала раҳбар учрашув давомида 4 мавзуда бир хил фикрга боргани аниқланди.

Учрашувда асосий эътибор Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилди.

Иккала давлат раҳбарларининг англашув меморандуми:

1. Америка Қўшма Штатлари ва Шимолий Корея халқларининг узоқ муддатли тинчлик ва фаровонлиги учун АҚШ–Шимолий Корея муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш.
 

2. Корея яриморолида узоқ муддатли ва барқарар тинчлик режими учун АҚШ ва Шимолий Корея кучларини бирлаштириш.

3. 2018 йил 27 апрелдаги Пханмунжон битимига мос равишда Шимолий Корея Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантиришда давом этиши.

4. Шахси аниқланган фуқароларни ўз мамлакатларига қайтариб бериш ҳамда POW/MIA (уруш маҳкумлари ва бедарак кетганлар) бўйича қидирув ишларини олиб бориш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг