Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина қуролли кучлари бош қўмондони алмаштирилди

Украина қуролли кучлари бош қўмондони алмаштирилди

Фото: UNN

Украина Президенти Владимир Зеленский Қуролли Кучлари Бош қўмондони Александр Сирскийнинг лавозимидан озод этилганини эълон қилди. Украина Қуролли Кучлари Бирлашган Кучлари қўмондони бўлиб ишлаган генерал-майор Михайло Драпатий Бош қўмондон этиб тайинланди. 

The Financial Times газетаси ўтган ҳафта охирида Сирскийнинг истеъфога чиқиши ҳақида хабар берди. Нашр манбалари қарор фақат бутун фронт чизиғи бўйлаб мудофаага путур етказмасдан қўмондонликнинг муаммосиз ўтказилиши таъминланган тақдирдагина қабул қилинишини таъкидладилар. FT шунингдек, бу масала президентга Мудофаа вазири Михайло Федоровнинг лавозимидан озод қилиниши ортидан кўтарилганини, унинг Бош қўмондон билан можароси кенг кўламли кадрлар инқирозига айланганини хабар қилди. Федоров лавозимидан кетганидан сўнг, Сирскийни коррупция ва ислоҳотларни саботаж қилишда очиқчасига айблади. 

Киев ва бошқа шаҳарларда бир неча кун давомида норозилик намойишлари давом этди. Вазир Федоровни қўллаб-қувватловчи шиорлар аста-секин Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондонининг истеъфоси талабларига айланди. 

2014 йилда Александр Сирский Терроризмга қарши операция (АТО) штаби бошлиғи этиб тайинланди ва кейинчалик Украина Қуролли Кучларининг Қўшма Операцион штабига раҳбарлик қилди. Владимир Зеленский 2019 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, у Украина Қуруқликдаги кучларининг бош қўмондони бўлди. 2022 йил апрель ойида унга Украина Қаҳрамони унвони берилди. 2024 йил бошида Валерий Залужний истеъфога чиққанидан сўнг, Александр Сирский Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг