Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабгача таълим тизими 2030 йилга қадар ривожлантирилади

Мактабгача таълим тизими 2030 йилга қадар ривожлантирилади

Фото: «Ma'rifat.uz»

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция доирасида мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамрови оширилади.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланиши ҳамда сифатли тиббий парвариши таъминланади.

Қарор билан Концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг