Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 майдан жарималар миқдори ошади

1 майдан жарималар миқдори ошади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинганди. Унга кўра, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Ушбу ўзгариш билан базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўмга оширилади. Бу эса жарималар миқдорининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлади.

1 майдан жарималар миқдори қуйидагича бўлади:

  • Камар тақмаслик - 165 000 сўм
  • Техник кўрик, аптечка - 165 000 сўм
  • Ҳужжатсиз бошқариш - 330 000 (165 000) сўм
  • Суғуртасиз ҳайдаш - 330 000 сўм
  • Қизилда ўтиш - 660 000 сўм
  • Нотўғри парковка - 660 000 сўм
  • Телефонда гаплашиш - 990 000 сўм
  • Давлат рақам белгисисиз ҳайдаш - 1 650 000 сўм
  • Тезликни ошириш (20 км/с) - 330 000 сўм
  • Тезликни ошириш (20-40 км/с) - 1 650 000 сўм
  • Тезликни ошириш (+40 км/с) - 2  970 000 сўм
  • Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3 300 000 сўм
  • Маст ҳолда ҳайдаш - 8 250 000 сўм ёки 3 йилгача «права»дан маҳрум қилиш
  • Рухсатсиз тонировка - 8 250 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан эътиборан кучга кирадиган президент қонуни билан маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг