Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари сони қарийб 565 минг нафарга етди

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари сони қарийб 565 минг нафарга етди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).

Ушбу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йили бошига солиштирилганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 фоизга ошган.

Ўқитувчиларнинг 71 фоизи ёки 401,3 минг нафарини аёллар, 29 фоизи 163,6 минг нафарини эркаклар ташкил этган.

Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:

  • 2015/2016 — 385 минг;
  • 2016/2017 — 390,6 минг;
  • 2017/2018 — 409,4 минг;
  • 2018/2019 — 444,2 минг;
  • 2019/2020 — 486,6 минг;
  • 2020/2021 — 508 минг;
  • 2021/2022 — 510 минг;
  • 2022/2023 — 521,6 минг;
  • 2023/2024 — 547,8 минг;
  • 2024/2025 — 564,9 минг.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг